Моҳим ижросида “Нафрат” фильми учун саундтрек премьераси

Сана: 06.09.2014 3882 қайноқ

Санъат оламида тез фурсат ичида кўзга кўринган истеъдодли ва самимий хонанда Моҳимнинг янги “Кечир” қўшиғи бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера қилинди. Хонанда ижросидаги бугунги премьера тарона одатдагидек тингловчилар томонидан илиқлик билан  кутиб олинди. Дастурни қизғин ижодий суҳбатлар билан Турсуной Алимова олиб борди. 

 

 

Кинорежиссёр Дурдона Тўлаганованинг янги “Нафрат” номли фильмига саундтрек сифатида яратилган таронага Дониёр Агзамов сайқал берган. Сўзи эса шоир Баҳодир Низомов қаламига мансуб. 

- Менга янги фильм учун саундтрек ижро этишни таклиф этишганида жуда ҳурсанд бўлдим, шу билан бирга катта маъсулиятни ҳам ҳис этдим. Аввало сценарийни ўқиб чиқиб, жиддий фильм эканини тушундим. Сўнгра Баҳодир Низомов фильм мавзусидан келиб чиқган ҳолда сўзларини ёзиб бердилар. Уни ижро этар эканман, фильмдаги воқеаларни кўз олдимга келтирдим,- дейди Моҳим. 

Хонанда доимий ижодий ҳамкорлари бўлган шоирлар Бобур Бобомурод, Тоир Муҳаммад, Дилдора Қаюмова, бастакорлар Дониёр Агзамов ва Жасур Абдураҳмоновлар ҳақида алоҳида илиқ фикрларини билдириб ўтди. Қолаверса, тез фурсатда премьера қилинган саундтрек учун клип тайёр бўлишини маълум қилди. Бугунга қадар қирққа яқин тарона ҳамда тўртта клип яратишга улгурган Моҳим яқиндагина ўзининг “Ҳаёл” номли илк альбомини мухлисларига тақдим этган эди. Ҳозирда эса у учта янги “Ой бўламан”, “Овора бўларсан” ва “Бале бале” номли қўшиқлар устида ишламоқда. 

Бошловчи Турсуной Алимованинг таклифи билан миллий қўшиқлардан бирини жонли равишда ижро этган Моҳим, эфирда қўнғироқ қилган тингловчи илтимоси билан “Ёр бўлайин” таронасини ҳам ижро этди. Ширали овози ва самимийлиги билан бошловчининг барча саволларига жавоб берган хонанда барча тингловчиларга ва радио жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

 

    

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol