Шаҳзода Самарқандда яккахон концерт тақдим этди

Сана: 05.09.2014 7724 қайноқ

Эстрадамизда нафақат ижоди, балки самимий ва камтар инсонлиги билан ҳам ажралиб турувчи хонанда Шаҳзода вилоятлар бўйлаб гастроль сафарларини давом эттирмоқда. 

Бу сафар Шаҳзода самарқандлик мухлисларини хушнуд этди. Катта стадионга йиғилган юзлаб мухлислар Шаҳзоданинг ташрифидан бошлари осмонга етди. Бу эса уларнинг нигоҳларида яққол акс этди. 

Соғинган мухлислари учун Шаҳзода томонидан бир қатор хит қўшиқлар янграб, барча тароналарга йиғилганлар жўр бўлишди. Мухлислар орасидан бу концерт учун Шаҳзодага миннатдорчилигини изҳор қилган меҳмонлар ҳам бўлди. 

Уларнинг ҳар бири севимли ижодкорлари билан шахсан суҳбатлашиш ва суратга тушиш имкониятига эга бўлишди. 

Шаҳзода Самарқандда яккахон концерт тақдим этди

Шаҳзоданинг бизга маълум қилишча, бундан меҳмондўстликдан ўзи шодланиб, яна бу азим Самарқанд шаҳрига ташриф буюришни дилига тугиб қўйган экан. 

Шаҳзода Самарқандда яккахон концерт тақдим этди 

Шаҳзоданинг кейинги гастроль сафари Навоий шаҳрида бўлиб, бу ердаги "Сўғдиёна" ўйингоҳида катта концерт дастури тақдим этилади. Бу концерт дастури ҳам аншлаг тарзда муваффақиятли ўтишига ишонамиз! 

Шаҳзода Самарқандда яккахон концерт тақдим этди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol