«Хўжа» гурухидан байрамга муносиб тухфа

Сана: 28.08.2014 850 қайноқ

Бир қатор мухлислари талаб ва истакларини инобатга олган Иззат Ибрагимов ўзларининг репертуарларидан ўрин олган тароналарини янги йўналишда ижро этиб, мухлисларини хушнуд этмоқда. «Хўжа» гурухининг бир неча йиллар илгари кўпчиликнинг юрагидан жой олган ва хит даражасига кўтарилган «Майли» қўшиғи бугун «Ўзбегим таронаси» радиосида премьера қилинди.

 Барчага таниш тарона нима учун премьера қилинади, деган савол туғилиши табиий. Бунга жавобан айтишимиз мумкинки, бу қўшиқ илгариги холатидан фарқли равишда, янгича сайқал берилган вариантидир. 

 

 

«Майли» қўшиғининг мусиқа ва матн муаллифи истеъдодли шоира, бастакор ва ҳонанда Шахноз бўлиб, оранжировка Жасур Бадалбоевга тегишлидир. Иззат Ибрагимовнинг айтишича, қўшиққа янги йўналишда сайқал бериш жараёнида тарона уч хил вариантда қайта ишланган. Улар бир-бирига солиштириб кўрилиб, охирги варианти хонандага маъқул келган экан.

 

 

Бугун премьера дастурида янграган «Майли» таронасини ремикс вариантини  тингловчилар яхши кутиб олишди. Буни жонли эфирга боғланган тингловчиларнинг ижобий фикрларидан ва йулланган смслардан билиш мумкин эди.

Келгусида хонанда «Мухаббатимсан» хамда «Ўйнамайсиз» номли қўшиқларини хам янгича талқинда қайта ишлашни ният қилган экан. Улар хақида биринчи бўлиб сайтимиз орқали хабардор бўласиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol