2013 йилнинг энг зур клиплар ТОП 5 талиги

Сана: 27.12.2013 3957 қайноқ

Йил якунланиши арафасида, албатта, барча соҳаларда йил сарҳисоби келтирилади. Биз ҳам  2013-йилнинг энг яхши клиплари Top-5 талигини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Айтиш керакки, ушбу рейтингни тузишда YouTube интернет видеохостинг хизматидан олинган маълумотлардан фойдаландик. Энг кўп томоша қилинган клиплар адолатли равишда Топ -5 талигимиздан жой олди.  

 

YouTube интернет видеохостинг хизматини кўриб чиқиб,  рейтингимизнинг 5-поғонасини Муниса Ризаева ва Ботир Қодиров ижросидаги “Дема дема” қўшиғига суратга олинган видеоклип эгаллашига ишонч ҳосил қилдик. Қарангки, мазкур клипни  олти ой давомида 420 мингдан зиёд томошабинлар кўриб чиққанлар. 

Топ – 5 талигимизнинг 4 - ўрнида Шоҳжаҳон Жўраев ижросидаги “Яйра” қўшиғининг клипидир. Маълумотларга кўра, хонанданинг ижод самарасини 6 ой давомида  550 мингдан ортиқ  муҳлислар томоша қилганлар.

 

 

3-ўринни “Божалар” гуруҳининг “Баҳору ёзда” таронасига ишланган клип эгаллайди. Эстрадамизнинг қувноқ юлдузининг ғояси ва...кўпроқ юз ифодаси тасвирланган клипни 7 ойда 570 мингдан зиёд томшабинлар кўриб чиққанлар.

 

2-ўрин Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Соғиниб” қўшиғининг клипига насиб этди. Сиғинч оҳангларию тасвирини ўз ичига олган ушбу клип 6 ой давомида 1 миллион 50 мингдан ортиқ   муҳлислар эътиборини тортган.

 

Ниҳоят 1-ўрин! Топ 5 талигимизнинг  юқори ўрнини 5 ой ичида 1 млн. 250 мингдан ортиқ фойдаланувчилар томоша қилган  мафтункор Шаҳзоданинг “Чикко” қўшиғига ишланган клипи жой олган. Соф туйғулар, чексиз бахт ифодаланган  мазкур клипнинг муҳлислари кўплигидан бошимиз кўкка етди!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol