“Наво” телеканалидан нарҳ-наволар!

Сана: 26.12.2013 2468 қайноқ

Яқиндагина турли видеоклиплару концерт дастурлари билан барчага шодлик улашишни бошалган “Наво” телеканалидаги “Клипларни жойлаштириш вақтинчалик бепул” сўзларини ҳаммамиз ўқиганмиз.

Энди эса хонандаларнинг ижод маҳсулларини телеканалга жойлаштириш пуллик бўлгани маълум бўлди. Хонандалар диққатига! Видеоклипларни жойлаштириш эрталаб соат 7.00дан 16.30гача 55 $ давлат курси бўйича. 16.30 дан 24.00гача 110 $(давлат курси бўйича). Шунингдек, хонандалар кунига бир неча бор клипларини жойлаштиришлари мумкин, фақат клип такрорланмайди. Ҳар гал ҳар хил видеоклиплар телетомошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Қарабсизки, бир санъаткорнинг бир неча ижод намуналаридан баҳраманд бўлишимиз мумкин. Агарда собиқ мусиқий телеканалидагидай бешта хонанда битта клипи билан кун бўйи 10-15 маротаба экранда кўринаверганида, эҳтимол, зерикиб қолган бўлармидик. Янги йилга ажойиб, севинч бағишлайдиган янгиликлар билан олға!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol