Амира Алибекова янги таронаси билан мухлисларини қувонтирди.

Сана: 23.08.2014 4225

Ўзига хос ижро йўналишига эга, ёшларнинг севимли хонандасига айланган Амира Алибекованинг бугун янги қўшиғи "Ўзбегим таронаси" радиосида премьера қилинди.

 Премьера дастурини радиобошловчи Дилшод Солиҳов олиб борди. 

Шўх-шодон қўшиқлар билан бирга маҳзун таронали қўшиқларни ҳам маромига етказиб ижро этадиган Амира Алибекова навбатдги “Икки соҳиллар” деб номланган янги қўшиғи ўз мухлисларини топишига ва тингловчиларга ҳуш ёқишига умид қилган. Шундай бўлди ҳам. Янги қўшиқ эфирга узатилгач, студияга тингловчилардан кетма-кет қўнғироқлар бўлди. Қўшиқнинг сўзлари ҳам, мусиқаси ҳам кўпчиликка манзур бўлганини жонли эфирга боғлана олган тингловчилар илиқ фикрлари билан билдиришди.

 

 

Ёзнинг иссиқ кунларида айни ижод билан банд бўлаётган Амира Алибекова ўзининг янги қўшиғи орқали мухлисларини ҳушнуд эта олди. Премьера дастури давомида турли вилоятлардан тингловчилар томонидан юборилган қўшиқ ҳақида яхши фикрлар билдирган смслар кетма-кетлиги узилмади.   

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol