Юлдуз Усмонова репертуаридаги "Сени осмонимга олиб кетаман" қўшиғини Санжай тез кунда янги талқинда тақдим этади

Сана: 24.12.2020 1416 қайноқ

Юлдуз Усмонова репертуаридаги "Сени осмонимга олиб кетаман" қўшиғини Санжай тез кунда янги талқинда тақдим этади

Хонанда Санжай Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг репертуаридаги "Сени осмонимга олиб кетаман" қўшиғини тез кунда янги талқинда тақдим этишини маълум қилди. 

Ушбу қўшиқ йиллар давомида тингловчилар тилидан тушмаган, ўлмас тароналардан бири саналади. Ўйлаймизки Санжай ижросида ковер қилиб куйланган тури ҳам халқимизга манзур келади. Aлбатта яқин кунларда премьерани кутиб қоламиз. Ҳа айтганча, Санжай Юлдуз Усмонова билан дуэт масаласида ҳам суҳбатлашганини ҳам айтиб ўтди. Қолаверса, инстаграмда жойлаштирилган видеомурожаатида, унинг бошига келган синовли кунларида қўллаб-қувватлаган ягона санъаткор Юлдуз Усмоновадан миннатдорчилигини ҳам билдирган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol