Райхон “Не бўлар?” клипининг расмий тизери

Сана: 22.08.2014 1738 қайноқ

Эстрадамизнинг гўзал ва латофатли вакилаларидан бири Райхон яқинда мухлислари учун янги туҳфа тайёрлаётганлиги ҳақида хабар бергандик. 

“Не бўлар?” номли таронасига ишланган видеоклипнинг расмий тизери бугун сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Барчани бирдамликка чорлаётган Райхон мазкур клипи орқали ҳамжиҳатликни тараннум этади. 

Клипда кўплаб чеҳралар иштирок этган. Оддий инсонлар билан ҳамжиҳатликда тайёрланган видеонинг тизерини сайтимиз орқали томоша қилишга шошилинг! 

 Райхоннинг ўзига хос лобар кўриниши ҳам кўзингизни қувнатади. Қизиқарли сюжетга эга тасвирлар эса томошабинга жўшқинлик баҳш этиши шубҳасиз. 

Райхон ўзининг энг ашаддий мухлисларини мазкур туҳфа билан хушнуд эта олишига ишонамиз! Давлат Арабшоев ва Райхоннинг биргаликдаги меҳнатига тез кунларда баҳо беришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol