Жаҳонгир Позилжоновдан тез кунда янги тарона премьераси

Сана: 16.10.2020 1402 қайноқ

Жаҳонгир Позилжоновдан тез кунда янги тарона премьераси

Халқимизнинг севимли хонандаси Жаҳонгир Позилжонов янги тарона устида ишламоқда. Мусиқий асар номи "Томчи томчилаб ёғсин ёмғор". Хонанда бир неча кун олдин инстаграм ижтимоий тармоғи орқали овоз ёзиш студиясидан видеомурожаат йўллаб, ҳали премьераси бўлмаган янги таронаси учун челленж эълон қилди. 

Бугунги кунга қадар, кўп сонли мухлислар ушбу таронадан улашилган парчани куйлаб интернет тармоқларида қўшиқни оммалаштириб юборишди. Энг сараларини эса Жаҳонгир Позилжонов ўз саҳифасига жойламоқда. Тез кунда мазкур мусиқий асар премьерасини кутиб қолинг. Хонандага эса омад тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol