«Ўзбекча ажрашиш» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

Сана: 05.08.2020 2483 қайноқ

«Ўзбекча ажрашиш» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

"Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмасига кўра «Севимли» ТВ ҳамда «Master Media Production and Brodcast» МЧЖ билан ҳамкорликда тайёрланаётган «Ўзбекча ажрашиш» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

 

Фильмда пандемия муаммолари, меҳнат миграцияси, ёш оилалар ўртасида асоссиз ажрашишларнинг олдини олиш масалалари ёритилган. Комедияда Дильноза Кубаева, Эркин Комилов, Рихситулла Абдуллаев, Шохруҳ Ҳамдамов, Гулруҳ Пирназарова, Умар Джумаев, Баҳодир Нишанов суръатга тушишган. Фильмнинг режиссёри, «Фотима ва Зуҳра», «Мажруҳ», «Сўғдиёна», «Жодугар», «Ичкуёв» ва бошқа режиссёрлик ишлари билан танилган Баҳром Ёқубовдир. Фильмнинг премьераси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига режалаштирилган.

– Мен «Ўзбекча ажрашиш» фильмини халқ комедияси, деб номлаган бўлардим. Унда ёритилган мавзулар ҳар қандай оила, ҳар қандай киши дуч келадиган ўткир муаммолари билан боғлиқдир. Ҳазил-мутойиба орқали томошабинларимизга маҳалла, "кичкина Ватан" нима эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилдик. Менимча, томошабинга фильм ёқиши керак, чунки унда у ўзини, муҳитини тасаввур қилади. Фильмда ўз вазифасини аъло даражада бажарган таниқли ва ёш актёрлар иштирок этишган. Майли, қолганини томошабин баҳоласин, – дейди режиссёр Баҳром Ёқубов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol