Жасур Ғойиповдан янги қўшиқ: “I never let you go!”

Сана: 21.08.2014 1383

19 август куни “Ўзбегим таронаси” радиосида яна бир янги қўшиқнинг премьераси бўлиб ўтди. 

Қисқа фурсат ичида ўзининг кўплаб мухлисларининг кўнглидан жой олишга улгурган истеъдодли хонанда Жасур Ғойипов ўзининг инглиз тилидаги “I never let you go” (Мен сени кетишингга йўл қўймайман) деб номланувчи таронасини тингловчилар эътиборига ҳавола этди.


Қўшиқ матни ва мусиқаси ёш ижодкор Феруз Абдуллаев қаламига мансуб бўлиб, аранжировкаси N’Zero томонидан тайёрланган.
Айтиш жоизки, мазкур қўшиқ премьера дастурида илк маротаба жаранг сочиши биланоқ тингловчилар томонидан ижобий фикрларга бой бўлган СМС хабарлар ва қўнғироқлар кетма-кетлиги тинмади.

Чиндан ҳам, “I never let you go” қўшиғи ҳеч бир таниқли ҳориж мусиқасидан қолишмаган ҳолда жуда ҳам рақсбоп бўлиб, тез орада хит-парад рейтингининг юқори поғоналаридан жой олишига ишончимиз комил.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol