Отабек Муталхўжаев альбомининг тақдимоти

Сана: 01.12.2013 2040

Ниҳол мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаевнинг 2-декабрь куни соат 17.00да «Star karaoke club» ресторанида "Дунё учун севма мени" деб номланган янги альбомининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Мазкур тақдимотга Оммавий Ахборот Воситалари ходимлари, эл севган хонандалар, актёрлар, ижодкорнинг дўстлари, яқин инсонлари таклиф этилган. Аниқлашимизча, Отабек Муталхўжаевнинг фан клуби 6000 кишидан иборат экан. Шулардан 40 нафарига шоу кўринишида ўтадиган тақдимотда иштирок этиш насиб этган. Турли қизикарли ўйинлар, викториналарни, хомийлардан ҳамда шахсан Отабек Муталхўжаевдан бериладиган совғаларни ўз ичига олган тақдимот маросими меҳмонларда ёрқин таассурот қолдириши шубҳасиз. Дарвоқе, янги альбом хонанда ижодининг аввалидан то хозирги кунга қадар ижро этган барча қўшиқлардан ва 16 та янги тароналардан ташкил топган. Концерт кўринишида ўтадиган ушбу маросим мухлисларнинг чексиз меҳри боис янада файзу тароватга тўлса ажаб эмас.

Отабек Муталхўжаев альбомининг тақдимоти

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol