“Ўзбегим Таронаси” радиосида янги услубдаги “Ёр-ёр” премьераси

Сана: 19.08.2014 3414 қайноқ

Шоира Отабекова ўзининг янги “Ёр-ёр” қўшиғи премьерасини илк бора “Ўзбегим таронаси” радиосида тақдим эди.

Мазкур таронанинг матн муаллифи ҳам, мусиқаси ҳам, аранжировкаси ҳам бир инсон қаламига мансубдир. Бу тиниб-тинчимас ижодкор, “Водий садоси” радиосининг машхур бошловчиси - Рустамбек Худойберганов. 

Премьера дастурида шахсан хонанда Шоира Отабекова ҳамда Dj Рустамбек меҳмон бўлиб, янги таронанинг яратилиш тарихи ҳақида қисқача изоҳ беришди. Шу билан бирга,  тингловчилар томонидан тўғридан-тўғри эфир орқали йўлланган саволларга ҳам жавоб йўлланди. 

“Ўзбегим Таронаси” радиосида янги услубдаги “Ёр-ёр” премьераси

Инсоннинг дардли оҳини талқин қилувчи “Ёр-ёр” қўшиғи кўпчилик мухлисларга манзур бўлди. Тарона маҳзун оҳангда куйланган бўлса-да, ўзгача услубдаги мусиқаси ва аранжировкаси билан барчани эътибордан четда қолдирмайди. 

“Ўзбегим Таронаси” радиосида янги услубдаги “Ёр-ёр” премьераси

Хонанда билан суҳбат давомида мухлислар Шоира Отабековадан янада фаолроқ ижод қилиб, соғинган қалбларга янгидан-янги ижод намуналарини туҳфа этишларини сўраб қолишди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol