Фарруҳ Комиловдан рақсбоп таронани қарши олинг!

Сана: 19.08.2014 3077 қайноқ

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида эстрадамиз ёрқин юлдузи Фарруҳ Комиловнинг янги қўшиғи премьера қилинди. 

“Қирқ кокил” деб номланувчи бу тарона шўх-шодон кайфият улашувчи қўшиқ бўлиб, премьерани тингловчилар ҳам илиқ кутиб олишди. 

“Қирқ кокил” таронасининг матн ва мусиқа муаллифи - истеъдодли ижодкор Элдор Қаюмов, аранжировкачи – Жасур Бадабоев. 

Фарруҳ Комиловдан рақсбоп таронани қарши олинг!

Мазкур тарона премьерасидан сўнг Фарруҳ Комиловнинг мухлислари қўнғироқ қилиб, ўзларининг таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Фарруҳ Комиловдан рақсбоп таронани қарши олинг!

СМС марказига келиб тушган хабарларда ҳам қўшиқ борасида фақат ижобий фикрлар йўлланиб, Фарруҳ Комиловнинг ижодий фаолиятига яхши тилаклар билдиришди. 

Маълумотларга кўра, “Қирқ кокил” таронасига клип суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилган. Янги қўшиқ учун клип Санжар Маткаримов томонидан тасвирга олинмоқда. 

Тез кунларда Фарруҳ Комилов мазкур рақсбоп таронага ишланган видеоклипни мухлислари эътиборига ҳавола этиш ниятида. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol