Райҳон шоу якунланди

Сана: 24.02.2020 1657

Райҳон шоу якунланди

Райҳоннинг 20 февраль куни старт олган концерт дастури 23 февраль куни якунига етди. Концертнинг ҳар бир куни файзли ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Концерт 6 қисмни ўз ичига олган бўлиб, 20 дан зиёд ашула куйланди. Ҳар бир қисм 4,5 таронани ўз ичига олди.  Дастурнинг биринчи қисми "Юрак", "Томчи", "Только любовь", "Айт нега" қўшиқлари билан старт олди. Концертнинг илк дақиқаларидаёқ у ўз шоусини юқори темпда бошлади. Иккинчи қисмда эса "Армондан сўра", "Ёлғонми", "Ёдимдасан" қўшиқлари куйланди. Иккинчи блокнинг энг унутилмас лаҳзаси эса серқирра ижодкор Якзон саҳнага ташриф буюриб, хонандани табриклаб, сўнг томошабинлар орасига йўл олди.

Райҳон шоу якунланди

Мухлисларни хонанда билан бирга "Бахли бўламан" қўшиғини жонли ижрода куйлашга ундади. Учинчи қисм учта қўшиқдан иборат бўлди ва бу қисмдан ўрин олган Манзура билан ижро этилган  дуэт меҳмонлар учун ҳақиқий кутилмаган совға бўлди. Ҳа айтганча концертнинг учинчи куни Манзуранинг таваллуд айёмига тўғри келди ва Райҳон саҳнада уни мухлислари билан бирга ажойиб тарзда табриклади. Демак тўртинчи қисм  "Нетай" қўшиғи билан бошланди ва Улуғбек Раҳматуллаев билан ижро этилган дуэти билан давомланди. Бешинчи қисм ҳам ўзгача бўлди. Унда Ҳалимахоним билан Поппури куйлашди. Шоҳжаҳон Жўраевнинг концертдаги иштироки ҳам барчани хурсанд қилди. Уларнинг дуэтини томошабинлар ўзгача қаршилашди.  Сўнгги қисмда "Майли манда", "Ҳамма жам", "Алда" қўшиқлари билан бирга Жаҳонгир Позилжонов билан дуэт ижро қилди. Концерт давомида "Браво" жамоасининг чиқиши дастурни янада файзли ўтишига катта ҳисса қўшди десак адашмаймиз. Такрорланмас рақслар, саҳна кўринишлари, ранг баранг образлар, чироқлар жилоси, кутилмаган дуэтлар, янги қўшиқлар, сара тароналар ижроси билан 4 кун мобайнида халқимизни бахтиёр қила олган Райҳонни  омадли концерт дастури билан яна бир карра табриклаймиз. 

Райҳон шоу якунланди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol