Шоҳзамон бу сафар “Қўзигул”га қўшиқ куйлади

Сана: 19.08.2014 3091 қайноқ

Тарихий исмларни тиклашга ва яна оммалаштиришни мақсад қилган Шоҳзамон бу борадаги илк қадамини ташлади. “Анзират” исмли қизларни мадҳ қилган ҳонанда эндиликда “Қўзигул” дея куйламоқда.

Хонанданинг шахсан ўзи бу таронанинг мусиқасини басталаб, сўзини ҳам ёзди. 

Куни кеча бу таронанинг премьераси “Ўзбегим Таронаси” радиосида бўлиб ўтди. Айтиш керакки, мазкур қўшиқ айнан Қўзигул исмли қизнинг талаб ва истаги асоcида яралган. 

Тарона илк марта жаранг сочгач, тингловчиларнинг фикрлари қабул қилинди. Албатта кутилмаган сарлавҳадаги қўшиқ турли баҳсларга сабаб бўлди. 

Шоҳзамон бу сафар “Қўзигул”га қўшиқ куйлади

 Кўплаб тингловчилар қўшиқ кайфият кўтарувчи оҳангда чиққанлигини эътироф этган бўлса, баъзи тингловчилар бироз танқидий фикрларини ҳам билдиришди. Сизчи? Қўшиққа қандай баҳо берасиз? 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol