Жасур Ғойипов катта яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўрдими?..

Сана: 18.08.2014 3235

Июль ойининг икинчи ярмида Жасур Ғойипов кўпчиликнинг талаб ва истакларига биноан ўзининг энг ашаддий мухлислари ва яқинлари учун ёпиқ кичик концерт дастурини тақдим этди. 

Қаерда ва айнан қачон бўлиб ўтгани оммага маълум қилинмаган бу концертга мухлислар фақатгина таклифнома билан ташриф буюришди. Маълумотларга қараганда дастурда Жасур Ғойиповнинг барчага таниш қўшиқлари билан бир қаторда ҳали премьера қилинмаган янги тароналари ҳам жаранг сочган. Энг қувонарлиси томошабинлар орасида бошқа миллат вакилларини ҳам учратиш мукин эди. 

Мини концерт дастури барчада ёрқин таассуротлар қолдирди, деб айта оламиз. Тез кунларда концерт дастурининг видео талқинини сайтимиз ҳамда Ризанова тармоғи орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. Концертдан Жасур Ғойиповнинг ўнта қўшиғи жой олган бўлиб, бугун сайтимизда мазкур дастурдан кичик парча тақдим этилади.

 

Хонанда, бўлиб ўтган мини дастур орқали ўзининг янги яккахон концертига тайёргарлик кўрдими ёки бу катта ишга қўл уришдан олдинги синовмиди? Бу борада хонанданинг ўзи қандай фикрда? Шулар ҳақида тез кунларда сайтимиз оркали хабар берамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol