Насиба Абдуллаева билан Муҳриддин Ҳолиқовни нима боғлайди?..

Сана: 16.08.2014 4206

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлисларига янги клип тақдим этди. Устоз санъаткорнинг ҳар бир қўшиғи халқимизнинг юрагидан жой олган. 

Хабарингиз бор, Насиба Абдуллева марҳум санъаткор Муҳриддин Ҳолиқов репертуаридан жой олган бир нечта қўшиқларни қайта куйлаган. Улар орасида алоҳида ажралиб турувчи “Мажнун” таронасидир. 

 

Чамаси икки йиллар аввал Муҳриддин Ҳолиқов хотирасига буғишлаб мазкур қўшиқни қайта ижро этган Насиба Абдуллаева қўшиққа иккинчи ҳаёт бағишлади, десак муболаға бўлмайди

Қолаверса кўпчилик томонидан бу қўшиқ учун клип суратга олиш таклифи  билдирилгач, дилига тугиб қўйган Насиба Абдуллаева бугун уни мухлисларига тақдим этди.  

Насиба Абдуллаева билан Муҳриддин Ҳолиқовни нима боғлайди?..

 

Клипни режиссёр Анвар Сафаев ва оператор Сардор Анваров моҳирона тарзда суратга олишган. Уни томоша қила туриб, қалбингизда ёқимли ҳислар уйғонади. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol