Широқ ҳақида телесериал ва Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий фильм суратга олинади

Сана: 31.01.2020 1401

 Широқ ҳақида телесериал ва Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий фильм суратга олинади

Ўзбекистонда Широқ ҳақида телесериал ва Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий фильм суратга олинади. Бу ҳақида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ўзбек халқининг буюк сиймоларига бағишланган фильмларни суратга олиш бўйича келишувга эришилди.
Улардан бири саҳрода шоҳ Доро бошчилигидаги Форс босқинчиларининг катта қисмини донолиги ва жасорати билан нобуд қилган сак қабиласига мансуб чўпон Широқ ҳақидаги сериалдир.
Кейинги лойиҳа маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг етук намояндаларидан бири, атоқли ёзувчи ва драматург Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий филм яратишдан иборат. Таъкидлаш жоизки, бу йил Ўзбекистонда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллиги кенг нишонланади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги фильмни Самарқандда шу йилнинг охиригача суратга олиш режалаштирилган. Широқ ҳақидаги телесериалларни суратга олишда маслаҳатчи сифатида чет эллик режиссёрларни чақирилади. "Ўзбеккино" раҳбарияти юқоридаги фильмларнинг режиссёрларини танлов асосида саралаб олишни кўзда тутган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol