Сахродаги “Тановар”. Гулсанам Мамазоитовадан

Сана: 15.08.2014 1206

Кинорежиссёр ва сценарист Мансур Васати  нафақат яратган кинолари балки маҳорат ила  суратга олган клиплари билан ҳам кўзга кўринган.  Бу ижодкор билан богланиб янги суратга олинган клип хакида маълумот олдик. 

Мансур Васати:

  - Куни кеча Гусанам Мамазоитова билан ҳамкорликда ишладик. Афсонавий ўзбек миллий қўшиғи ''Тановар'' учун клип суратга олиш ҳақида менга Нозим Жумаев таклиф билдирди.  Нозим ўзи ташкил этган "iRec - production" студияда турли қизиқарли проектларга  продюсерлик қилади. Жумладан бу клипда ҳам у продюсер сифатида ижод қилди. 

Мен қўшиқни Гулсанам ижросида тинглашим биланоқ розилигимни билдирдим.  Қўшиқни тинглар эканман, унга фалсафий ёндашишни маъқул қўрдим. 

  - Аслида, сиз кино режиссёрисиз. Клип ҳам кичик бир кино асари, дейишимиз мумкин. Бу борада сизда қийинчиликлар бўлмаса керак?

  - Тўғри айтдингиз, менинг асосий ишим кино. Клип суратга олишга мен икки йил олдин катта қизиқиш билан киришдим. Ўшанда мени Санжар Маткаримов  ажойиб инсон Наримон Султонхўжаев билан ҳамкорликда ижод қилаётган гуруҳга таклиф этди.. Ҳамкорликда анча клиплар суратга олдик. Сўнгги ишларим бу Манзуранинг 'Ўнгимда кўрай'' ва янги суратга олинган Гулсанам Мамазоитованинг “Тановар” клипидир. Бу клипдаги кийинчиликларга келсак, албатта ҳар бир ишнинг ўзига яраша машаккатлари бўлади.

Клипнинг эллик фоизини ''Ўзбекфильм''нинг катта павильонида, бошка кадрларни эса юртимизнинг саҳроларида суратга олдик. Аникса чулдаги иш жараенлари бизга кийинчилик тугдирди. Клипни томоша килгач узингиз хам гувох буласиз у ерда актерлардан ташкари жонзотлар, жумладан, захарли  илон хам иштирок этган.

   Клип суратга олиниш жараёни акс этган фотосуратлар ҳамда видеони эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol