Даврон Эргашевнинг “Кечир” номли таронасига афсонавий чет эл гуруҳи “Энигма”нинг нима алоқаси бор?..

Сана: 15.08.2014 3460

“Ўзбегим таронаси” радиоси премьера дастурининг бугунги меҳмони таниқли хонанларимиздан бири Даврон Эргашев бўлди. 

Хонанданинг “Кечир” номли сокин таронаси мутлақо янги йўналишда яратилган. Қўшиқда хонанда реп йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратган.  

 

Ижодида янгилик яратишдан чарчамайдиган Даврон Эргашевнинг бу қўшиғи мусиқаси афсонавий чет эл гуруҳи “Энигма” ижодидан  олинган. Аммо, мусиқага сайқал беришда оранжировкачи Жалол Сайфуллаев ўзбек миллий чолғу асбобларидан ҳам фойдаланган.

Дастурни Турсуной Алимова кўтаринки кайфиятда олиб борди ва премьера олдидан хонанда билан интервью бўлиб ўтди. Бу ёқимли тарона асосида яратилган қўшиқнинг сўзлари Феруз Абдуллаев қаламига мансуб. 

Қўшиқ эфирга узутилгач эса тингловчилар томонидан студияга қўнғироқлар бўлиб, илиқ фикрлар билдирилди. Жонли эфирда мухлислар билдирган ижобий муносабатлардан ҳурсанд бўлган Даврон Эргашев барчага ўз миннатдорчилигини билдирди. 

 

Мазкур қўшиққа ишланган клипни томоша қилиш учун popcorn.uz сайтига ташриф буюринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol