Саира "Қадам" сериалига саундтрек куйлади

Сана: 15.01.2020 1452

Саира "Қадам" сериалига саундтрек куйлади

Ёш ижодкор Саира илк ижод намунаси биланоқ кўпгина мухлисларнинг қалбидан жой олишга улгурди. Хонанда изланишдан ва янги ижод маҳсулларини яратишдан сира тўхтагани йўқ. Кетма кет янги қўшиқлар устида иш олиб бормоқда. Ана шундай қайноқ ижод намуналаридан бирини халқимизга тақдим этди. Унинг янги мусиқий асари "Келмайсан" деб номланади. Саиранинг ушбу композицияси "Қадам" сериали учун саундтрек қилиб куйланди. Умид қиламизки, унинг мазкур қўшиғи ҳам аввалгиси каби барчага ёқади ва юрак қалблардан муносиб ўрин эгаллайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol