Эҳтиром 2019 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Сана: 13.01.2020 1463

Эҳтиром 2019 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бир неча йилдирки, йил бошида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан "Эҳтиром" тақдирлаш маросими ўтказилиб келинмоқда. Жорий йил бошида ҳам ушбу маросим ўтказилди. Унда ўтган йилда мусиқа, хореография, театр, санъат таълими, тасвирий санъат, музейшунослик, санъатшунослик ва бошқа йўналишларда самарали ижод қилган 29 нафар ижодкорлар "Эҳтиром" мукофоти билан тақдирланишди. Жумладан, “Йил спектакли” деб Самарқанд вилояти рус драма театрининг “Минувшие дни” спектакли, “Йил актрисаси” деб Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Нигина Анорбоева, “Йил актёри” деб “Ўзбеккино” миллий агентлиги ходими Алишер Йўлдошев, “Йил режиссёри” деб режиссёр Музаффархон Эркинов, “Йил эстрада хонандаси” деб ёш хонанда Афруза эътироф этилди. Шунингдек Эътибор, эҳтиром, эъзоз йўналиши бўйича “Саҳнамиз фариштаси” деб Ўзбек Миллий академик драма театри етакчи саҳна устаси Тўти Юсупова,“Ўзбек санъати фидоийси” Гавҳар Зокирова ва бошқа устоз санъаткорлар тақдирланишди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol