Юлдуз Усмоновадан саратонга чалинган болалар кутилмаган сюрприз

Сана: 01.01.2020 1078

Юлдуз Усмоновадан  саратонга чалинган болалар кутилмаган сюрприз

 

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова янги йил байрамида гемотология ва кон қуйиш марказида даволанаётган саратон билан оғриган болаларни хурсанд қилиш учун уларга кутилмаган сюрприз тайёрлади. Халқ хизматларидан ортиб, созандалари билан бирга, жонли ижрода "Тут қўлимдан" қўшиғини куйлаб, шифохонага кириб борди. Кутилмаган ташрифдан барчанинг боши кўкка етди. Бирга қўшиқлар куйлашди, рақсга тушишди. Болажонларга овғалар улашилди. Хонасидан чиқа олмаган беморларни хонанда, ҳар бирининг ёнига бориб, алоҳида байрам билан табриклаб, уларни кўнглини олди. Юлдуз Усмонова бу ташриф билан хасталикдан азият чекаётган болажонлар кўзига қувонч улашишни ният қилган эди. У ўз эзгу ниятига етди ва болаларнинг ота-оналарига куч-қувват тилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol