«ЎЗБЕККИНО» МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИДА янги йил тадбири ўтказилди

Сана: 01.01.2020 1312

«ЎЗБЕККИНО» МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИДА янги йил тадбири ўтказилди

 

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида 30 декабрь куни Янги йил тадбири ўтказилди. Бу йил Ўзбеккино учун жуда сермаҳсул бўлди десак асло янглишмаймиз.
 Тадбир доирасида Ўзбекистон республикаси Президенти ташаббуси билан тақдим этилган 77 та ретро авто ва мототранспортлар кўргазмаси, 2020 йилда “Ўзбеккино” томонидан бажариладиган амалий ишлар  тўғрисида слайдлар ярмаркаси, “Кино санъати” музейининг ва “ Ёш киноижодкорлар кинолабараторияси”нинг   тантанали очилиши бўлиб ўтди.
 Унда барча таниқли киноюлдузлар, Киноарбоблар уюшмасининг аъзолари, ҳукумат вакиллари,  ОАВ ходимлари, журналистлар, блогерлар ҳамда соҳага энди қадам қўйиб келаётган ёшлар иштирок этди.
 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги 2020 йилда ёш киноижодкорларни жалб этган ҳолда замон қахрамонлари акс эттирилган 3 та миллий сериаллар, 2 та тўлиқ метражли бадиий фильмлар, “Зумраша” болалар ҳажвий киножурнали ишлаб чиқаришни режалаштирган. Келгусида ўзбек фильмлари жахон экранларини забт этиши ва кўплаб халқаро кинофестивалларда ютуқларни қўлга киритиши учун барча чора- тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol