Али Бобо янги қўшиқ ва клип тақдим этди

Сана: 14.08.2014 3490 қайноқ

“Алибобо” таронаси билан шу тахаллусда ижод қилувчи ёш хонанда навбатдаги қўшиғини “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этди. 

Маҳоратли шоир ва бастакор Элдор Қаюмовнинг лойиҳаси бўлган Али Бобо “Адо” номли таронасига ишланган видеоклип ҳам сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

“Адо” қўшиғининг премьераси учун хонанданинг ўзи ФМ 101.00 “Ўзбегим Таронаси” радиоси студиясига ташриф буюрди. Премьерадан аввал ўтказилган суҳбат чоғида хонанда нима учун айнан “Али Бобо” тахаллусини танлаганини, ижодда кимлар билан ҳамкорлик қилаётганини, янги қўшиқ ва унга ишланган видеоклип ҳақида батафсил маълумотлар берди. 

Али Бобо янги қўшиқ ва клип тақдим этди 

Асл исми Зоҳид бўлган ижодкор Али Бобонинг янги қўшиғи ўзига хос йўналишда яратилганлиги билан ҳам тингловчиларнинг мақтовларига сазовор бўлди. Тингловчилар томонидан билдирилган илиқ фикрлар Али Бобонинг ижодий илҳомини янада ошириб, кайфиятини кўтарди. 

Али Бобо янги қўшиқ ва клип тақдим этди 

Али Бобо “Адо” номли таронасига ишланган клипи Россияда суратга олинди. Рустам Мелиев билан ҳамкорликда тайёрланган видео учун Чукоткага борилди. Бу ердаги 45 даражали совуқ ҳарорат жазирама мамлакат ижодкорлари учун бироз мураккабликларни юзага келтирди. Албатта буни клип орқали ҳис қилишингиз мумкин. 

Али Бобо янги қўшиқ ва клип тақдим этди

Қаҳратон қиш нафаси ила суратга олинган клипда кийиклар ҳам иштирок этган. Бундай тасвирдаги клип суратга олиш ғояси шахсан Али Бобонинг ўзига тегишли. Санъатсевар халқимиз учун умуман ўзгача йўналишдаги видео бўлиши зарур деган хулоса билан олға қадам ташлаган ижодкорларнинг меҳнати самарасини баҳо беришингиз мумкин. Қизиқарли сюжетга эга клип сизга ҳам маъқул келса ажаб эмас. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol