"Мавсум хитлари" галаконцерти бўлиб ўтди

Сана: 19.12.2019 1404

"Мавсум хитлари" галаконцерти бўлиб ўтди

 

17 декабрь куни "Халқлар дўстлиги" санъат саройида "Мавсум хитлари" тақдирлаш маросимига бағишланган галаконцерт бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 2019 йилнинг энг яхши ва оммалашган клиплари учун бир қатор хонандалар тақдирланди. Тақдимот маросими чинакам байрамга айланиб кетди. Биламизки, йил сўнгида бир нечта ташкилотчилар томонидан ижодкорларни рағбатлантирувчи ва руҳлантирувчи бундай концертлар ташкил этилади. Бу эса ижод аҳлига янги йилни яхши кайфият ва ютуқлар билан жўшиб қарши олишларига ва янада кўпроқ изланиб, яхши қўшиқ ва клипларни халқимизга тақдим этишларига туртки бўлиши тайин. "Мавсум хитлари"да ҳам ана шундай талабгор видео асарлари учун қатор хонандалар эътироф ва эътибордан мамнун бўлишди. Демак, бу концертда Мавлуда Асалхўжаева, Улуғбек Раҳматуллаев, Шаҳзода, Зиёда, Озода Нурсаидова, Жаҳонгир Позилжонов, Муниса Ризаева, Виа Мароканд, Баҳром Назаров, Жасур Мавлонов, Имрон, Сардор Таиров ва яна бир қатор хонандаларга "Мавсум хитлари"нинг махсус статуэткалари топширилди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol