Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

Сана: 07.12.2019 1336

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

Афруз гуруҳи қиш фаслининг илк ҳафтасидёқ яккахон концерти билан мухлисларини хушнуд этди. 5-декабрь куни "Халқлар дўстлиги" санъат саройида концертнинг илк куни бўлиб ўтди. 17 йиллик ижодининг ҳисобот концерти жуда ҳам файзли, такрорланмас ва совғаларга бой бўлди. Концертда иштирок этган нафақат томошабинлар, балки, Афруз гуруҳининг ҳамкасблари ҳам концертни кўриб, ҳайратда қолишди. Кутилмаган натижадан ижодий жамоанинг ҳам боши кўкка етди. Концерт уч қисмдан иборат бўлди ва дастур давомида 22 та қўшиқ янгради. Улар орасида янги тароналар, дуэтлар ва мухлислар севган дилга яқин қўшиқлар ҳам бор.

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

Афруз гуруҳи концертда Муниса Ризаева Шохрух ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлади. Унда рақсларни "Шодиёна" рақс ансамблининг раққосалари ижро қилди. Дастур давомида ҳамкасблари томонидан видеотабриклар ҳамда концерт учун махсус интервю ҳам намойиш этилди. "Бугунги кун шубҳасиз, ҳаётимизнинг энг чиройли саҳифаларидан бирига айланди. 17 йиллик ижодимизнинг меваси сифатида дунё юзини кўрган концертимиз олдидан тўғриси жуда ҳаяжонланган эдик. Ҳаттоки, эндигина қўшиқ айтиб бошлаган вақтимизда ҳам саҳна салобати бугунгичалик ваҳимали туюлмаганди. Аввало, Аллоҳнинг меҳрибончилиги, колаверса, ота-оналаримизнинг ҳаққимизга қилган дуолари, залда ўтирган ва камтарона ишимизни назаридан четда қолдирмай ҳурмат қилиб келган сиз каби азиз томошабинларимизнинг илиқ тафти, меҳри ва қарсаклари, Музаффар билан орттирган садоқатли дўстларимизнинг далдаси, ёрдами, қўллаб-қувватлаши бизни енгиб бўлмайдиган кучга айлантиргандек бўлди. Ҳаммаси учун рахмат! “ - дейди гуруҳ солисти Жамшид. Афруз гуруҳини омадли концерти билан қутлаймиз ва янада юксак марраларни забт этишларини тилаб қоламиз.

 

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

 

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

 

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

 

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

 

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

 

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

 

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

 

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

 

Афруз гуруҳи 17 йиллик ҳисобот концертини тақдим этди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol