Райҳон ва Манзурадан сюрприз

Сана: 06.12.2019 1200

Райҳон ва Манзурадан сюрприз

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Манзура билан навбатдаги ҳамкорликка қўл урди. Бу ҳақида Райҳон маълумот берди. “Мафтункор ва жозибали Манзура билан сизлар учун сюрприз тайёрламоқдамиз. Албатта Шаҳбоз Носиржонов ва Жасур Бадалбоев билан бирга” - дея Райҳон инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди. Бундан кўриниб турибдики, улар дуэт тарона устида иш бошлашган ва бу композиция Райҳоннинг февраль ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастури учун яратилаётгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Хонандаларга омад тилаймиз ва янгиликларни кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol