Элдидо гуруҳи янги клипга қўл урди

Сана: 04.12.2019 1371

Элдидо гуруҳи янги клипга қўл урди

 

Халқимизнинг севимли гуруҳи бўлган Элдидо мухлислари учун ажойиб совға тайёрламоқда. Гуруҳ ижодкорлари янги “Сени севаман” номли қўшиқ яратиб унга видеоклип суратга олдиришди. Иҳтиёр Тўлаганов билан ҳамкорликда тасвирга туширилган клип “Элдидо гуруҳидан қачон янги қўшиқ эшитиб, клип кўрамиз” деб мурожаат қилаётган гуруҳнинг ашаддий мухлисларини алоҳида хурсанд қилса ажаб эмас. Яқин кунларда премьера қилиниши кутилаётган видео асарни кутиб қолинг ва янгиликларимизни кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol