Икки йил кутилган фильм премьерасига оз қолди

Сана: 02.12.2019 1370

Икки йил кутилган фильм премьерасига оз қолди

Режиссёр Акром Исаков томонидан суратга олинган "Гардкам" фильми ниҳоят катта экранлар юзини кўради. Икки йил кутилган мазкур картина бошқа фильмлардан тубдан фарқ қилади. Кино асар  авваламбор номи билан томошабинлар диққатини тортади. Қолаверса, актёр ва актрисалар жамоаси билан ҳам кўпгина фильмларни ортда қолдирса ажаб эмас. Бош ролларда Ёқуб Аҳмедов, Жавоҳир Зокиров, Карим Мирҳодиев, Саид Мухторов, Феруза Собитова, Фарҳод Алимов ва бошқа кўплаб эл суйган актёрлар иштирок этишган. Сценарий муаллифлари Акром Исаков ҳамда Нурилло Аббосхон. Продюсер Махмуд Эркабоев. 11 декабрдан катта экранлар юзини кўрадиган мазкур кинокартина томошабинларга манзур келади деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol