Мавлуда Асалхўжаева янги клип суратга олдирди

Сана: 28.11.2019 193 қайноқ

Мавлуда Асалхўжаева янги клип суратга олдирди

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг “Нидо” таронаси аллақачон ўз тингловчиларини топиб, хит даражасига чиққан ижод маҳсулларидан бири экани маълум. Яқин кунларда эса бу таронанинг тингловчилари ва хонанданинг асл мухлислари икки карра қувонса ажаб эмас. Сабаби, мазкур мусиқий асарга видеоклип суратга олинди. Жонред Сагдиев режиссёрлигида тасвирга туширилаётган видео асарнинг съёмка жараёнлари қизиқарли воқеаларга бой бўлди.Оператор Иззат Лутфуллаев. Маълумотларга қараганда, бу клип устида 100 кишидан кўпроқ инсонлар меҳнат қилди. Клип трек ва сюжетдан иборат. Унда маҳоратли актёр Алишер Узоқов ва истеъдодли актриса Феруза Мустафоевани бош ролда кўрасиз. Умид қиламизки, суратга олинган ушбу видео асар томошабинларни бефарқ қолдирмайди ва кутилган натижани беради.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol