Dj Piligrim янги қўшиқлар устида иш бошлади

Сана: 26.11.2019 1320

Dj Piligrim янги қўшиқлар устида иш бошлади

Маълумки, Dj Piligrim ўзининг ноодатий қўшиқ ва клиплари билан мухлисларини бугунга қадар қувонтириб келади. Хонанда ана шундай қўшиқлари сафини кенгайтирмоқда. Шу кунларда у маҳоратли ижодкорлар Жасур Бадалбоев, Жасур Абдураҳмонов, Дилшод Йўлдошев ва Маъмуржон Зилолов билан янги композициялар яратмоқда. "Маҳоратли ва жуда зўр мусиқачилар даврасида, биз қизиқарли лойиҳалар устида ишламоқдамиз. Режадаги бешта қўшиқнинг учинчисини ёзяпмиз ва тугатиб олиб, барчаси ҳақида батафсил маълумот бераман" деди Piligrim берган хабарида. Демак, олдинда кетма кет премьералар кутмоқда. Кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol