Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

Сана: 11.08.2014 2444

Шу кунларда янги “Тунги меҳмон” номли картинанинг монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ўзбек кино мухлислари учун кутилмаган янгилик бўлиши кутилаётган фильм оилавий комедия жанрида суратга олинган. 

“Ёндиради куйдиради”, “О Марям, Марям”, “Мен юлдузман” кинофильмлари ижодкорлари томонидан яратилаётган “Тунги меҳмон” фильмининг премьераси 22-августга мўлжалланган. Картинада операторлик вазифасини Диёр Адашев бажарган.

Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

Талъат Мансуров режиссёрлигида суратга олинган фильмда кўплаб мухлислар соғинган хонанда Шароф Муқимов, севимли ва маҳоратли актёрлардан Матёқуб Матчонов, Санжар Шодиев ва Саида Саидбекова бош қаҳрамонлар образларини яратишмоқда. 

Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

Картина учун Шароф Муқимов шу номдаги саундтрекни ҳам куйлади. Бу клипни шу вақтгача мухлислар телевидение орқали томоша қилишга улгуришган. 

Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

Картина продюсери Руслан Мирзаевнинг айтишича, кино халқчиллиги, ўз ўрнида қўлланилган хазиллари, мавзу жиҳатдан бошқа фильмлардан фарқ қилиб, томошабин эътиборини торта олади. 

Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

 Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

Премьерадан аввал картина ижодкорлари билан “Ўзбегим Таронаси” радиосида интервью ташкил этилади. Фильм ҳақидаги барча батафсил маълумотларни эса сайтимиз орқали билиб оласиз. 

Ўзбек кино саноатида янги фильм яратилмоқда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol