Виа Мароканддан видеопремьера

Сана: 12.11.2019 703

Истеъдодли ижодкорлардан иборат бўлган Виа Мароканд “Яккасарой” номли қўшиғини тақдим қилди. Ўз репертуарларини яна бир ноодатий тарона билан бойитган Виа Мароканднинг мазкур композициясига видеоклип ҳам тасвирга олинган. Доимгидек кайфиятни кўтарувчи видео асар томошабинларга манзур келмоқда. Жавлон Шодмонов режиссёрлигида суратга олинган клипда Отабек Мирзахолов, Аҳмад Темуров, Халимахоним, Шахло Зоирова иштирок этган. Тарона номини эшитиб мусиқий асар “Яккасарой” тумани ҳақидами ёки “Яккасарой” ресторани ҳақидами деб ўйлаётгандирсиз? Бу саволга албатта қўшиқни тинглаб, клипни кўриб жавоб топишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol