"Биринчи август" фильмининг намойиши бошланадиган кун маълум бўлди

Сана: 11.11.2019 1364

"Биринчи август" фильмининг намойиши бошланадиган кун маълум бўлди

Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “Биринчи август” фильмини кутаётганлар учун хушхабар. Мазкур картина 27 ноябрдан бошлаб катта экранлар юзини кўради. Кинолойиҳа ижодкорларининг эътирофига кўра, бу фильмда кимнидир ёки қайсидир қатламни айбдор қилиш эмас, балки жамиятдаги шу иллатга бўлган лоқайлиги ҳамда коррупцияга йўл очиб берилган нотўғри механизм ҳақида ҳам фикр юритилади. Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Олов Нур Медиа” киностудияси томонидан суратга олинди. Кинокартинада актёрлардан бош ролларни Йигитали Мамажонов, Феруза Юсупова, Тоҳир Саидов, Райҳон Уласенова, Собир Отажонов, Муяссар Бердиқулова ва эпизодик ролларни Самарқанд вилояти театрларининг истеъдодли актёрлари ижро этган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol