Улуғбек Раҳматуллаев ва Жонибек Муродов дуэти премьера арафасида

Сана: 08.11.2019 1927 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаев ва Жонибек Муродов дуэти премьера арафасида

Куни кеча Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастури ҳақида маълумотларни тақдим қилган эдик. Хабарингиз бор хонанда шу кунларда яккахон концерт дастурини намойиш этмоқда. Ушбу дастурдан таниқли хонанда Жонибек Муродов билан куйланган кутилмаган дуэт ҳам ўрин олган. "Боре бедорам" номли мазкур композиция премьера арафасида. Хонандалар ҳаттоки, қўшиқ учун видеоклипни ҳам суратга олишга улгуришган. Трек ва сюжетдан иборат бўлган видео асар ҳар икки хонанданинг мухлисларини бефарқ қолдирмайди. Мазкур клип маҳоратли клипмейкер Дилмурод Агзамов томонидан суратга олинган. Биламизки, Дилмурод Агзамов режиссёрлигида яратилган видеоклиплар томошабинлар қалбидан муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Навбатдаги ижод маҳсули ҳам омадли клиплардан бири бўлишига ишонамиз ва ҳар икки хонандага мувоффаққият тилаган ҳолда премьерани кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol