Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтмоқда

Сана: 07.11.2019 147 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг "Сени излаб" деб номланган яккахон концерт дастури бўлиб ўтмоқда. 6 ноябрь куни старт берилган концерт кутилмаган совғаларга бой бўлди. Улуғбек Раҳматуллаев бу йил ҳам ўз мухлисларини дастур давомида ҳайратга солди. Бир нечта тилларда янграган қўшиқлар , дилга яқин тароналар барчани хушнуд этди. "Дуэтчи? Дуэт ҳам куйландими?" деб сўраганлар учун ҳа, дуэт ижро этилди. Ҳаёлингизга ҳам келмаган хонандалар билан такрорланмас дуэт қўшиқлар янгради. Улардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон бўлса, иккинчиси Тожикистонлик машхур хонанда Жонибек Муродов. Қолаверса, концертга меҳмон бўлиб, хонандани табриклаш учун ташриф буюрган ижодкорлар билан ҳам саҳнада жонли ижрода хонанданинг қўшиқларидан парчалар куйланди. Концертда янги клип ҳам премьера тарзида намойиш қилинди. Аншлаг тарзда бўлиб ўтаётган дастурга келган томошабинлар ҳам янги қўшиқ, ҳам янги клипларга биринчилардан бўлиб гувоҳи бўлдилар. Концертга нафақат юртимизнинг турли манзилларидан, балки қўшни ва узоқ мамлакатлардан ҳам томошабинлар, мухлислар келишмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу дастур 12 ноябргача давом этади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol