Бир гуруҳ актёр ва актрисалар кутилган катта лойиҳа учун Туркияга йўл олишди

Сана: 06.11.2019 2556 қайноқ

Бир гуруҳ актёр ва актрисалар кутилган катта лойиҳа учун Туркияга йўл олишди

Аввалги янгиликларимизда "Жалолиддин Хоразмшоҳ" фильмининг суратга олиш ишлари ноябрь ойида бошланиши ҳақида маълум қилган эдик. Нафақат кино ихлосмандларини балки, кино ижодкорларни ҳам бирдек қизиқтириб қўйган ушбу катта лойиҳада иштирок этадиган ўзбек актёр ва актрисалари Туркияга жўнаб кетишди. Жумладан Эркин Комилов, Саида Раметова, Жавоҳир Зокиров, Раъно Шодиева, Райҳон Уласенова, Шаҳзода Матчанова, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Феруза Норматова, Алихан ва бошқа бир қатор актёр ва актрисалар гуруҳи мазкур тарихий фильмга жалб этилган ва улар айни дамда Туркиянинг Истанбул шаҳрида. Ижодкорлар бу давлатдаги ижодий сафарларини "Эртуғрул" фильмининг суратга олиш майдонига ташриф буюришдан бошлашди. Улар ижтимоий тармоқлар орқали фотосуратлар ва видеолавҳаларни мухлислар билан бўлишмоқда. Кузатувчиларни диққатини сараланган актёрлар жамоасининг ўзи  янада тортди. Жараёнлар эса ҳайратда қолдириши тайин. Қизиқ Туркиянинг машхур ижодкорлари билан ҳамкорликда яратилаётган Жалолиддин Мангуберди ҳаётига оид мазкур фильмнинг бош рол ижрочисига қайси актёр тасдиқланган экан, У турк актёрими ёки ўзбек? Барча маълумотлар ва съёмка жараёнлари ҳақида хабардор этиб борамиз. Ўйлаймизки, барча саволларга янгиликларимиз орқали жавоб топасиз. Бизни кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol