Юлдуз Турдиева туркча қўшиқ куйлади

Сана: 05.11.2019 1944

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ноябрь ойининг 22 кунида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган концерт дастури учун ижодий жамоаси билан бирга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди. Жонли ижрода бўлиб ўтадиган дастур учун бир қатор янги тароналар ҳам яратилмоқда. Шундай қўшиқлардан бири "Non ko'r adam" деб номланган янги ижод маҳсулидир. Бу композицияни хонанда Турк ва Озарбайжонлик ижодкорлар билан ҳамкорликда яратмоқда. Юлдуз Турдиева ушбу мусиқий асарни ёзишда яқиндан ёрдам берган бастакор Haci Nazim'га ўз миннатдорчилигини билдирди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тез кунларда "Зорам макун" ва "Ай бадахшон омад" номли тожик тилидаги қўшиқларини ҳам тақдим этади. Хонанданинг маълум қилишича, бу композицияларнинг ўзбек тилидаги талқини ҳам яратилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol