Ҳиндларнинг “Khuda Hafiz” романтик жангари фильми Ўзбекистонда суратга олинмоқда

Сана: 05.11.2019 372 қайноқ

Ҳиндларнинг “Khuda Hafiz”  романтик жангари фильми Ўзбекистонда суратга олинмоқда

Ҳиндистоннинг энг йирик кинокомпанияларидан бири ҳисобланган Panorama Studios Ўзбекистонда “Khuda Hafiz” номли романтик жангари фильмини суратга олмоқда. Бу ҳақида "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Khuda Hafiz” фильмини суратга олишда қатнашиш учун Ҳиндистондан 130 киши ҳамда АҚШ, Россия ва қатор Европа мамлакатларидан 30 киши Ўзбекистонга келган. Фильмни суратга олиш ишлари 14 октябрда бошланган. 
Шу билан бирга ижодий жараёнда Ўзбекистондан ҳам актёрлар, техник ходимлар жалб қилинган. Жумладан лойиҳада Муқимий театрининг маҳоратли актёри Отабек Ҳақбердиев ҳам суратга тушмоқда. Ўзбекистондаги суратга олиш ишлари бюджети бир миллион долларга яқинни ташкил қилиши кутилмоқда. Съёмка жараёнлари Тошкент ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтмоқда. Шундан сўнг ижодий гуруҳ ўз ишини Ҳиндистонда давом эттиради. “Khuda Hafiz” фильми романтик-экшин жанрда бўлиб, бош ролни Видют Жамвалл ижро этмоқда. Фильм сюжетига ҳаётий воқеалар асос қилиб олинган. Картина премьераси 2020 йилда бўлиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol