“Қоравойнинг янги саргузаштлари” ёхуд "Шум бола 2" фильми суратга олинади

Сана: 25.10.2019 1908

“Қоравойнинг янги саргузаштлари” ёхуд "Шум бола 2" фильми суратга олинади

“Қоравойнинг янги саргузаштлари” яъни “Шум бола-2” фильми сценарий муаллифи Шукур Жаббор ушбу фильм ҳақида маълумот берди.
“Асарни ёзганимга 10 йилдан ошдики, уни кинофильм қилишга бирорта режиссёр тополмадим. Мен унчалик катта талаб қўймадим. Бор-йўғи ўша ҳамманинг қалбидан ўрин олган “Шум бола” фильми тугаган жойидан бу янгиси бошланиб кетади. Ўша манзара, ўша қиёфалар, ўша руҳда. Аввалги Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асари кинофильмига мос, нуқта қўйилган жойидан бошланадиган қилиб ёзилган бу асар. Ва ниҳоят режиссёр топилди. Янги ижодий гуруҳ билан келишиб олдик. Ҳомийлар ҳам топиляпти аста-секин" дейди сценарист Шукур Жаббор. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шум бола ролини ўйнаган актёр Абдурайим Абдуваҳобовнинг ёшлигига ўхшаган бола қидирилмоқда. Вилоятларда алоҳида кастинг ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Агар сиз ёки сизнинг яқинларингиз Шум боланинг қиёфадоши бўлса, имкониятни қўлдан бой берманг. Истеъдодингизни синаб кўринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol