Беном гуруҳи "Сен борсанки" клиплар тўпламига қўл урди

Сана: 22.10.2019 2007

Беном гуруҳи "Сен борсанки" клиплар тўпламига қўл урди

Ноябрь ойининг 22, 23, 24 кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида янги концерт дастурини тақдим қилиш арафасида турган Беном гуруҳи вакиллари "Сен борсанки" номли янги клиплар тўпламининг суратга олиш ишларини бошлаб юборди. Бир неча кундан буён давом этаётган съёмка жараёнлари қизиқарли ва юқори кайфиятда ўтмоқда. Бундан олдин "Бир муҳаббат қиссаси" ва "Чунки бу биз" номли кино концерти ва клиплар тўплами билан сон саноқсиз мухлисларни ҳайратда қолдирган Беном гуруҳи , эндиликда  "Сен борсанки" номли видеолар туркуми билан санъат шинавандаларини лол қолдирмоқчи.  Ушбу клиплар тўплами, унинг ғояси, воқеалар ривожи, қаҳрамонлари ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил тўхталиб ўтамиз. Ҳозирча бизни кузатиб боринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol