"Илҳақ" бадиий фильмини суратга олиш ишлари давом этмоқда

Сана: 20.10.2019 1335

"Илҳақ" бадиий фильмини суратга олиш ишлари давом этмоқда

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Хонобод қишлоғилик Зулфия ая Зокирова тақдири хусусида ҳикоя қилувчи “Илҳақ“ бадиий фильмни суратга олиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақида "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг ушбу фильмида онахоннинг Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларидан қайтмаган фарзандлари Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон, фронт ортидаги машаққатли меҳнатларни ўз елкасига олган тўрт келини қисмати ҳам кўрсатилади.
Фильм “Ўзбеккино“ Миллий агентлиги буюртмасига кўра “Эзгу фильм“ киностудияси томонидан суратга олинмоқда. Фильм сценарийсини кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ва Ҳасан Тошхўжаев ҳаммуаллифликда ёзган. Продюссер - Зафар Йўлдошев.

 

"Илҳақ" бадиий фильмини суратга олиш ишлари давом этмоқда

 

"Илҳақ" бадиий фильмини суратга олиш ишлари давом этмоқда

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol