Юлдуз Усмонова "Таролла далли"га видеоклип суратга олдирди

Сана: 21.10.2019 2213 қайноқ

Юлдуз Усмонова "Таролла далли"га видеоклип суратга олдирди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова доимгидек қизғин ижод билан банд. Хонанда айни дамда ноябрь ойида Россиянинг бир нечта шаҳрида ва Нью Йоркда бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастурига тайёргарлик кўриш билан бирга янги қўшиқ ва клиплар устида ҳам ишдамоқда. Шу кунларда "Таролла далли" қўшиғи учун тасвирга олинаётган клип сўзимизнинг яққол исботи бўла олади. Клипмейкер Жонред Сагдиев режиссёрлигида яратилаётган видео асар трек ва сюжетдан иборат. Клипнинг трек қисми пойтахтимиз марказида жойлашган Тошкент Сити мажмуасида суратга туширилди. Маълумотларга қараганда энг қисқа вақт ичида ушбу клипни намойиш қилиш кўзда тутилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol