"Биринчи август" бадиий фильми тез кунларда томошабинларга тақдим этилади

Сана: 17.10.2019 1528

"Биринчи август" бадиий фильми тез кунларда томошабинларга тақдим этилади

Режиссёр Абдувоҳид Ғаниев  "Биринчи август" бадиий фильми устида иш олиб бораётгани ва съёмка жараёнлари ҳақида аввалги янгиликларимизда хабардор қилган эдик.  “Биринчи август” фильмида олий ўқув юртларига қабул қилиш тизимида йўл қўйилган камчиликлар, айрим нопок кимсаларнинг пул эвазига билимли ва иқтидорли болалар ўрнига саводсиз абитуриентларни қабул қилиш йўлидаги қинғир ҳаракатлари, порахўрлик муҳити ва уни вужудга келтирган омиллар ҳақида ҳикоя қилинади. Кинолойиҳа ижодкорларининг эътирофига кўра, бу фильмда кимнидир ёки қайсидир қатламни айбдор қилиш эмас, балки жамиятдаги шу иллатга бўлган лоқайлиги ҳамда коррупцияга йўл очиб берилган нотўғри механизм ҳақида ҳам фикр юритилади. Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Олов Нур Медиа” киностудияси томонидан суратга олинди. Кинокартинада актёрлардан бош ролларни Йигитали Мамажонов, Феруза Юсупова, Тоҳир Саидов, Райҳон Уласенова, Собир Отажонов, Муяссар Бердиқулова ва эпизодик ролларни Самарқанд вилояти театрларининг истеъдодли актёрлари ижро этган. ­Фильм тез кунларда кенг томошабинлар эътиборига тақдим этилади.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати

"Биринчи август" бадиий фильми тез кунларда томошабинларга тақдим этилади

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol