"Қўқон шамоли" фильми премьерасига саноқли кунлар қолди...

Сана: 16.10.2019 1993

"Қўқон шамоли" фильми премьерасига саноқли кунлар қолди...

Кўпчилик кино мухлисларини қизиқтириб қўйган "Қўқон шамоли" фильми 15 ноябрдан катта экранлар юзини кўради. Маълумки, бу кинофильм яқиндагина бўлиб ўтган "Халқаро ҳунармандлар фестивали" доирасида намойиш қилинган эди. Энди эса кенг жамоатчилик учун премьераси бўлиб ўтиши ва катта экранлардаги намойишига старт берилиши арафасида.
“Қўқон шамоли” тарихий фильми “Дилшоҳ медиа” киностудияси раҳбари, продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган.

"Қўқон шамоли" фильми премьерасига саноқли кунлар қолди...

Унда Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий муҳити, ўша давр чигалликлари, Қўқон адабий муҳити ва Амирий тахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон ҳамда унинг аёли Нодиранинг ҳаёти ёритилади.
Фильмда Нодирабегим ролини ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролини актёр Илҳом Бердиев, Олимхон ролини эса актёр Бобур Йўлдошев ижро этган.

"Қўқон шамоли" фильми премьерасига саноқли кунлар қолди...

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol