Улуғбек Раҳматуллаев янги тароналаридан бирини концерт олдидан премьера қилмоқчи

Сана: 16.10.2019 1260

Улуғбек Раҳматуллаев янги тароналаридан бирини концерт олдидан премьера қилмоқчи

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ноябрь ойида бўлиб ўтадиган концерти олдидан мухлислари ўртасида турли сўровномалар ўтказмоқда. Хонанда концерт учун меҳр, оқибат, муҳаббат, ота она ва бошқа тилларда куйланган 10 га яқин янги қўшиқларидан бирини дастур олдидан премьера қилиш ниятида. Бу борада ижодини кузатиб келаётган мухлисларига мурожаат қилди. Кўп сонли санъат шинавандаларининг талаб ва истаги тақазо қилса, улар танлаган ва юқорида саналган мавзулардаги қўшиқлардан бири дастур олдидан премьера қилиниши режалаштирилган. Аммо концертни ўзида премьера қилиш таклифини билдиришса, унда дастурнинг ўзида барча янги қўшиқлардан баҳра олишади. Шунингдек, хонанда мухлисларининг жорий йилдаги концертда қайси хонанда билан дуэт куйлаши борасидаги хоҳиш истаклари билан ҳам қизиқмоқда. Сиз нима дейсиз? Улуғбек Раҳматуллаев қайси хонанда билан дуэт куйлашини хохлайсиз? Албатта ўз фикрларингизни ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдиринг. Сизнинг истагингиз хонанда учун жуда муҳим.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol