Шоҳруҳхоннинг концерти кунлари маълум қилинди

Сана: 15.10.2019 1992 қайноқ

Шоҳруҳхоннинг концерти кунлари маълум қилинди

Санъат оламида ўз ўрни ва мухлисларига эга бўлган, халқимизнинг энг севимли хонандаси Шоҳруҳхон маълумки, ҳар йили февраль ойида яккахон концерт дастурини тақдим этиб, мухлислари билан дийдорлашади. Шу анъанага содиқ қолган хонанда 2020 йил феврал ойида бўлиб ўтадиган концерти кунлари аниқ бўлганлигини хабар қилди. Шоҳруҳхон 8 февралдан 13 февралгача "Халқлар дўстлиги" санъат саройида янги концертини намойиш қилади. Бир йил давомида интизорлик билан кутиладиган дастур 6 кун давом этади ва кутилмаган совғаларга лиммо лим бўлади. Дастурга қадар эса тайёргарлик жараёнлари ва концертга оид барча янгиликларни биринчилардан бўлиб хабардор қилиб борамиз. Биздан йироқлашманг ва янгиликларимизни кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol