Севара Назархондан узоқ кутилган янгилик

Сана: 05.10.2019 63 қайноқ

Севара Назархондан узоқ кутилган янгилик

Халқимиз севган санъаткор Севара Назархон мухлислари билан ажойиб янгиликни бўлишди.  Қандай янгилик дейсизми? Севара Назархон 21, 22 декабрь кунлари "Ҳумо арена" муз саройида яккахон концерт дастурини тақдим этади. Жонли ижродаги мазкур дастур хабари унинг барча мухлисларини хушнуд қилган бўлса ажаб эмас. Маълумки, хонанда шу кунларда бир қатор янги қўшиқлар яратиш билан банд. Ушбу  янги ижод маҳсуллари билан бирга дилга яқин тароналар ҳам кутилаётган концертда жаранг сочади деб ўйлаймиз ва Севара Назархонга омад тилаб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol